ҲАМКОРЛИКДА ҲИКМАТ КЎП


Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ходимлари ҳамда руҳшунослар мактабларда бўлиб, иштимоий ҳимояга муҳтож қизлар ўртасида суҳбат олиб бормоқдалар, уларнинг фикрини ўрганиб, эзгу мақсадлар, яхши амалларга ундамоқдалар. Шундай учрашувлардан бири 5-сон умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Унда мактаб ўқитувчилари, хотин-қизлар қўмитаси раиси ҳам иштирок этди. Улар ёшлар билан тез-тез мулоқот олиб боришга, ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтиришга, келажагимиз эгаларини жисмонан кучли ва маънан етук қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратдилар. Уларни қийнаётган муаммолари тингланди. Қизларнинг кўпчилиги ўзларини қизиқтирган тўгаракларга, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган тадбирларга жалб қилинди. Учрашув сўнгида эса уларнинг дунёқарашини бойитиш, маънавиятини ошириш мақсадида бадиий адабиётлар совға қилинди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари