Қўшкўпир туманида маҳалла ободлиги ва фаровонлиги, тинчлик ва осойишталиги йўлида қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туманда “Меҳнатобод” ва “Кенагас” маҳалла фуқаролар йиғини биноларининг фойдаланишга топширилиши маҳалла аҳли учун энг қувончли воқеага айланди.
Маҳалла биноларининг очилиш тадбирида туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Сайёра Худайберганова ҳамда маҳалла ва жамоат фаоллари, нуронийлар, иштирок этдилар.
Маҳалла биноларидаги ҳар бир хона замонавий моддий-техника воситалари ва мебель жиҳозлари билан таъминланган. Тадбир иштирокчилари маҳалла биноларида яратилган шароитлар билан танишар эканлар, қўлларини дуога очиб, маҳалла халқ билан давлат ўртасида кўприк бўлиб, тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаши, жамиятимизнинг юзи, виждонига айланиши кераклигини айтиб ўтдилар. Сўнгра маҳалла бинолари қурувчиларига “Ташаккурнома” ва совғалар топширилди.