ЯНА БИР МАҲАЛЛА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Қўшкўпир туманидаги “Айронкўл” маҳалла фуқаролар йиғини биноси қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди. 

Бутун маҳалла фуқароларини мамнун қилган, маҳаллага кўрк бағишлаётган ушбу бинода бугун барча шарт-шароитлар яратилган. Маҳалла раис ва мутахассислари, ходимлари учун фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш борасида зарур жиҳозлар, компьютер жамланмаси, янги стол-стуллар билан таъминланиб, фуқаролар учун кутиш ва дам олиш заллари барпо этилган.

Маҳалла хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан зарур жиҳозлар билан таъминланган ушбу бинонинг очилиш тадбирида маҳалла масъуллари, фуқаролари, фахрийлар, нуронийлар иштирок этдилар.

Улар бинодаги қулайликлар, шароитлар билан танишдилар.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари