ЯНА БИР МФЙ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
ЯНА БИР МФЙ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Тумандаги “Ифтихор” маҳалла фуқаролар йиғини биноларининг фойдаланишга топширилиши маҳалла аҳли учун энг қувончли воқеага айланди.
Маҳалла биносининг очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Сайёра Худайберганова сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев нинг маҳалла тизимига қаратилаётган эътиборлари ва маҳалла раисларининг нуфузини ошириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, маҳаллабай тизимида ишлаш, маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган ходимлар зиммасига юклатилаётган вазифалар тўғрисида сўз юритиб, уларни табриклади. Тадбирда маҳалла ва жамоат фаоллари, қўшни маҳалла раислари, мактаб директорлари, нуронийлар, иштирок этдилар.Тадбир иштирокчилари маҳалла биноларида яратилган шароитлар билан танишар эканлар, қўлларини дуога очиб, маҳалла халқ билан давлат ўртасида кўприк бўлиб, тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаши, жамиятимизнинг юзи, виждонига айланиши кераклигини айтиб ўтдилар. Сўнгра маҳалла бинолари қурувчиларига “Ташаккурнома” ва совғалар топширилди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ