ЯНГИ СТОМАТОЛОГИЯ ИШ БОШЛАДИ

Қўшкўпир тумани “Месит” маҳалласи ҳудудида “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури доирасида тиш даволашга ихтисослаштирилган янги стоматология иш фаолиятини бошлади.


Ёш тадбиркор Темур Султоновга ушбу тиббиёт муассасасини очиши учун “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси маблағларидан 45 млн. сўм миқдорда кредит ажратилди. Барча шароитлар билан таъминланган ушбу бинода карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда иш олиб борилмоқда.


Ҳозирда 3 киши иш билан таъминланди.
-Шароитлар билан таъминланган янги бинода иш бошлаганимдан мамнунман,-дейди стоматолог шифокор Темур Султонов.-“Ёшлар куни” да ушбу клиникада иш бошлаганим менга ажойиб совға бўлди деб ўйлайман. Чунки биз ёшларга имтиёзли кредитлар ажратиб берилди. Бундай имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда эндиликда ушбу фаолиятимни янада кенгайтириб, халқимизга холис хизмат кўрсатишни ният қилдим.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари