ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН - ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒЛАНГАН ЮРТ!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистон - инсон қадри улуғланган юрт!” шиори остида республикамиз бўйлаб маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. 2-8 июль кунлари ушбу “Маънавият карвони” Хоразм вилояти бўйлаб концерт дастурларини халқ ичида намойиш қилиши режалаштирилган бўлиб, айнан бугун меҳмонлар Қўшкўпир туманида бўлишди. Ошоққалъа маҳалласида жойлашган маданият маркази ва туман маданият марказида концерт дастури ташкил қилиниб, тадбирга йиғилган аҳолига кўтаринки кайфият улашди. Ўзбекистон халқ артистлари, машҳур хонандалар, адабиётшунослар ва шоирлар билан учрашув тадбир иштирокчиларига жўшқинлик бағишлади. Тадбирдан сўнг меҳмонлар тумандаги имконияти чекланган фуқаролар хонадонида бўлиб, эсдалик совғалари ва куй-қўшиқлар орқали кўтаринки кайфият тақдим этишди.