ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!
“Ошоқ қалъа” маҳалласидаги “Маданият маркази”да Ўзбекистон экологик партияси туман кенгаши ҳамда 5-сон мактабгача таълим ташкилоти билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди.
Тадбирда 5-сон мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ўзининг бир-биридан қизиқарли чиқишлари: рақслар, куй-қўшиқлар, шеърлар, саҳна кўринишлари билан фаол қатнашишди. Байрам дастури сўнгида тадбирда фаол қатнашган болаларга бир-биридан қизиқ бўлган китоблар совға қилинди. Тадбир давомида, болажонларни фаол иштирок этишини таъминлашда ўз хиссасини қўшган тарбиячиларга Ўзбекистон экологик партияси туман кенгаши томонидан ташаккурнома ва эсталик совғалар тақдим этилди.