“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остидаги тарғибот тадбирлари Қўшкўпир туманида ҳам кўтаринки руҳда давом этмоқда.
4 та сектор ҳудудида ўтказилаётган тарғибот тадбирларида Республикамиз ҳамда вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари, сўз усталари, актёр ва актриссаларининг чиқишлари ҳамда куй-қўшиқлари тадбирга янада завқ, жўшқинлик бағишлаб, тадбирга келган барча элдошларимизни даврага рақсга чорламоқда.
Куни кеча туман марказидаги Аз-Замахшарий номли истироҳат боғида жойлашган Амфитеатрда бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими ўринбосари Ўлмас Раҳматиллаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекчанов, ижодкорлардан Даврон Ражабов, Нигора Аҳмедова, Эркин Худойқуловлар иштирок этдилар.