Кўшкўпир туманида “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” давлат дастурлари доирасида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Туманда секторлар кесимида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш, аҳолининг камбағал қатламини камбағалликдан чиқариш мақсадида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга чорва ҳайвонлари, қўй ва паррандалар тарқатилмоқда. Маҳаллий бюджетнинг 42 млн. сўмлик маблағлари ҳисобидан ҳар бир сектор кесимига 15 тадан, жами 60 та хонадонга 60 бош қўй ва қўзилар тарқатилди.
-Халқ дард-у ташвишлари билан яшаш, муаммоларига ечим топишга кўмаклашиш ҳар биримизнинг олдимизда турган муҳим масалалардан бири ҳисобланади,-дейди туман молия бўлими мудири Фарҳод Қурбонбоев.-Аҳолининг камбағал қатлами қачон камбағалликда чиқади?! Қачонки, биз масъуллар халқимиз манфаати йўлида ўз хизматимизни аямасаккина. Бугунги саъй-ҳаракатларимиз ҳам айнан муҳтож оилаларнинг турмуш тарзига, яшаш шароитига қаратилди ва уларни муҳтожликдан чиқариш мақсад қилинди.