АҲОЛИ БАНДЛИГИ МУҲИМ МАСАЛА
Қўшкўпир туманида 2020 йилда бандлик дастурига асосан жами 1847 та янги иш ўринларини яратиш бўйича ҳудудий дастур ишлаб чиқилди ва январь-октябрь ойларида дастур бўйича 1370 та янги иш ўринлари яратилди.
Шунингдек, “Ҳар бир оила-тадбиркор”, “Ёшлар келажагимиз”, “Ҳунармандчиликни ривожлантириш” каби Давлат дастурлари доирасида молиялаштириш учун жами 1034 та субъектларга 21,6 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, 907 та янги иш ўринлари ташкил қилинди. Шу билан бирга, 5 777 нафар ишсиз фуқаролар жамоат ишларига жалб қилиниб иш ҳақи тўлови учун бандлик жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 709 млн сўм ажратилди.
Бундан ташқари, туманда 4 та қишлоқ хўжалиги кооперативлари ташкил этилиб, 412,6 млн сўм субсидия маблағлари ажратилди ва 185 нафар ишсиз фуқаро иш билан таъминланди. Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан 164 нафар аҳолига иссиқхоналар, кўчат-уруғ ҳамда суғориш воситалари учун 482,9 млн сўмлик қайтариб бермаслик шарти асосида субсидия маблағлари ажратилди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ