АҲОЛИ БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ УЧРАШУВЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Бугун Хоразм вилоят прокурорининг ўринбосари Ғ.С.Абдуллаев Қўшкўпир туманининг энг чекка ва олис ҳудудида жойлашган Ўртаёп қишлоғи “Адолат” маҳалласи ҳамда Хосиён қишлоғи “Хосиён” маҳалласида бўлиб, аҳоли билан учрашди, уларни қийнаётган муаммоларини тинглади.
-Бизда газ босими пастроқ, -дея мурожаат қилди “Адолат” маҳалласида яшовчи фуқаро Саидназар Давлетов. Ушбу фуқаронинг мурожаати эса дарҳол ўрганилиб, бартараф қилиш юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топширилди.
-Олдинлари бизда электр токи туфайли муаммолар бўларди, минг шукурки, бу муаммо ҳам ташкилотлар томонидан бартараф қилинди, -дея миннатдорчилик билдирди “Адолат” маҳалласида яшовчи фуқаро Бикажон Нурметова. Шунингдек, “Хосиён” маҳалласида яшовчи фуқаро Бахтигул Хўжаниёзова томонидан ҳам “Нур-зиё” кўчасига қарашли йўлни таъмирлаш масалалари айтилди. Муаммолар эшитилди ва бартараф қилиш юзасидан чоралар кўрилди, вақт талаб этадиган масалалар юзасидан эса фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилди.