АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Бугунги кунда халқ орасига кириб бориш, уларни қийнаётган ҳар бир муаммони атрофлича ўрганиш, тинглаш ва ечимига алоҳида эътибор қаратиш, ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан юксалтиришга кўмаклашиш ҳар бир давлат идоралари раҳбар ходимлари олдидаги муҳим ҳамда устувор вазифалардан бирига айланди.

Қўшкўпир тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи, 3 -сектор раҳбари Жасур Мадаминов ва туман ФВБ бошлиғи Шуҳрат  Машарипов ҳам тумандаги “Маст” маҳалласидаги барча хонадонлар, шунингдек, “Темир дафтар”га киритилган оилаларда бўлдилар.  Ҳар бир хонадон эгалари билан суҳбатлашиб уларни қийнаётган муаммоларни атрофлича ўргандилар.

Фуқаролар томонидан билдирилган тадбиркорлик учун ер ажратиб бериш, ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида банк кредит маблағлари каби муаммолар эшитилди. Масалаларнинг ижобий ечими кўриб чиқилди. Шунингдек, керакли маслаҳат ва тавсияларни бериб ўтдилар.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГА АХБОРОТ ХИЗМАТИ   


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари