АҲОЛИНИ РЎЙҲАТГА ОЛИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ
Бугун Қўшкўпир туманида вилоят статистика бўлими ва туманнинг тегишли ходимлари томонидан ўқув семинарлар бошланди. Ўқув семинарлар 1-3-августгача давом қилади. Семенар-тренинг давомида, регистраторлар ўзларига бириктирилган участкани хатловдан ўтказиш, яъни респондентлар яшайдиган ёки яшаши мумкин бўлган барча бинолар рўйҳатини аниқлаш, картографик материалларни қиёсий текшириш, уларга тегишли белги қўйиш ва зарур ҳолларда ўзгартиришлар киритишга оид билим ва кўникмаларга эга бўладилар.