АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШДА ҚАНДАЙ СЎРОВНОМА ШАКЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИЛАДИ ?

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШДА ҚАНДАЙ СЎРОВНОМА ШАКЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИЛАДИ ?
      Аҳолини рўйхатга олиш ишларининг самарали ва мақсадли ташкил этилиши ҳамда респондентлар тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ шакллантирилишига эришишда сўровномаларнинг мазмуни муҳим аҳамиятга эга.
    “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21- моддасида шахсга доир маълумотларни йиғишда амалга ошириладиган саволлар рўйхати - аҳолини рўйхатга олиш дастури ва унинг таркиби белгилаб берилган.
  Мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш ишлари рўйхатга олиш дастури асосида ишлаб чиқилган қуйидаги беш хил шаклдаги сўровномалар асосида олиб борилади:
 - турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати,
 - шахсга оид саволнома,
 - Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет эл фуқаролари учун саволнома,
 - аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш бўйича саволнома,
 - вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун назорат варақаси.
           Ушбу сўровномалар асосида демографик кўрсаткичлар, аҳолининг механик ҳаракати, миграцияси, миллий хусусиятлари, фуқаролиги, таълим даражаси, уй хўжалиги аъзоларининг иқтисодий ҳолати, болалар сонига оид маълумотлар шакллантирилади.
 Маълумот ўрнида: рўйхатга олиш бошланишининг аниқ пайти 2023- йил 1- ноябр соат 00.00 этиб белгиланган. Рўйхатга олишни ўтказиш давомийлиги эса - 25 кун.
 Респондентларнинг шахсга доир маълумотларини йиғишда рўйхатга олиш санасидан, яъни 2023- йил 1- ноябрдан кейин содир бўлган демографик ҳолатлар ҳисобга олинмайди. 

 Алишер Жуманиёзов 
Хоразм вилояти статистика бошқармаси Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бўлими бош мутахассиси


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари