АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШДА ҚУЙИДАГИЛАР МУҲИМ....
Барчамизга яхши маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва унга тайёргарлик кўриш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Унга мувофиқ аҳолини рўйхатга олишнинг ўзига ҳос вазифалари бор, биринчидан аҳоли соғлигини яхшилаш, хотин-қизлар, болалар яшаш шароитларини яхшилаш, оилаларга ёрам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар баъзасини кенгайтиришдан иборат. Аҳолини рўйхатга олиш пухта тайёргарликни талаб этади. Бугунги кунда юқоридаги қарор асосида
2021 йилнинг 1-25 ноябрь кунларида республиканинг 4 ҳудудида:
Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида,
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида,
Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида
Тошкент шаҳрининг Яшнабод туманларида
синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш кўзда тутилган.
Аҳолини рўйхатга олиш тадбири синов тариқасида ўтказилиши белгиланган декабрь ойидан эътиборан аҳоли яшаш пунктлари картографик жойлашувининг танланма кузатув ишларини чизмаларинини сифатли ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида бутун республикамизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам пухта тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ