Ҳоким хонадонларида бир кун бўлиб, муаммони ўрганди
Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов аҳолининг моддий-маънавий, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда кам таъминланган оилаларнинг яшаш шароитини ўрганиш ва яхшилаш мақсадида 29 ноябрь куни туманнинг энг чекка ҳудудида жойлашган Ифтихор маҳалласи Қадрият кўчасида истиқомат қилувчи Яқубов Раззоқберган хонадонига борди ва эрталабгача уларнинг уйида бўлиб, турмуш шароитини ўрганди. Хонадон эгасининг кичик ўғли Яқубов Иноят ишсиз бўлганлиги сабабли ободонлаштириш бошқармасига ишга жойлаштирилди. Р.Яқубовнинг турмуш ўртоғи Эшязова Розияжон томонидан кўз билан боғлиқ касалликлари борлиги аниқланди, унинг кўзини даволатиш учун туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ордер берилди. Шунингдек, ушбу хонадоннинг яшаш аҳволини яхшилаш, моддий томонлама кўмаклашиш мақсадида газ баллонлари, 1 тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилди. Шунингдек, оила аъзолари томонидан айтилган сув қувурининг уйга кириш қисмида носозлик муаммоси шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Ушбу хонадон жойлашган Қадрият кўчасига куз-қиш мавсуми, яъни, ёғингарчиликлар пайтида аҳоли хонадонларига кириб-чиқишда муаммолар бўлаётганлиги сабабли ҳомийлар ёрдамида тўлиқ тош ётқизиб берилди. Хонадонга янги телевизор, музлатгич ва гиламлар совға қилинди ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.