ҲАР БИР ЁШГА БИР ГЕКТАРлойиҳаси доирасида...

ҲАР БИР ЁШГА БИР ГЕКТАР
лойиҳаси доирасида ёшларга ер ажратилди

Бугун Қўшкўпир туманидаги “Незахос” маҳалласида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида семинар ташкиш этилди. Унда туман ҳокими Ж.Раҳимов, туман халқ қабулхонаси мудири О.Бобожонов, МФЙ раислари, тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этдилар. Бугуннинг ўзида 6 ярим гектар ер майдони 21 нафар ишсиз ёшга 25 сотихдан ажратиб берилди.


Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, ўтказилган хатловлар натижасида туманда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 34366 нафар ёшлар аниқланиб, шулардан 3787 нафари ишсиз ёшлардир. Ёшлар муаммолари ўрганилганда эса уларнинг 498 нафари тадбиркорликка ўқиш истаги, 1131 нафари касб-ҳунарга ўқиш истаги, 1071 нафари ўзини тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кредит олиш истагини билдирган.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари