ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА Бугун Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади ва ечимига алоҳида эътибор қаратди.
-Набирам олий таълимда шартнома асосида таҳсил олмоқда, шартнома пулини тўлашда қийналяпмиз. Бизга банк томонидан таълим кредити ажратиб беришда ёрдам берсангиз,-дея мурожаат қилди яна бир фуқаро. Шу каби кўплаб фуқароларнинг муаммолари эшитилди ва бартараф этиш чоралари кўрилди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш, бандлик, тадбиркорлик, тоза ичимлик суви, таълим кредити ва бошқа масалаларга оид 29 та мурожаат кўриб чиқилди. Шулардан 20 таси шу ернинг ўзида ижобий ечимини топди. 3 та мурожаат юзасидан эса тегишли ташкилотларга қонунчилик доирасида белгиланган муддатларда ўрганиб чиқиш бўйича топшириқлар берилди, ижроси ҳоким томонидан назоратга олинди. 3 та мурожаат юзасидан эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.