ЯРМАРКА

Қўшкўпир сув хўжалиги ва мелиорация коллежида Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган "Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида ишга жойлашиш кўникмаларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, ЮНЕСКО ҳамда маҳаллий ҳокимият томонидан ёшлар учун профессионал таълим ярмаркаси ташкил этилди.

Ушбу коллеж ярмаркасини ўтказишдан кўзланган мақсад - профессионал таълимнинг афзалликлари ва имкониятларини намойиш этиш ҳамда қишлоқ ёшларини коллежларга, айниқса, янги касб-ҳунарларга ўқишга жалб этиш ва рағбатлантиришга хизмат қилади.

Шунингдек, тадбир потенциал талабаларни, айниқса, қишлоқ жойларидаги ёшлар ва аёлларни ЮНЕСКО томонидан ишлаб чиқилган 6 та янги касбга жалб этиш ҳамда рағбатлантиришни мақсад қилади. 

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон ҳукумати ва ЮНЕСКО 2020-йил 28-июлда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида ишга жойлашиш кўникмаларини ривожлантириш” лойиҳасини ишга туширди.

Лойиҳа аёллар ва эркакларнинг барқарор, диверсификацияланган ва модернизация қилинган қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун тегишли кўникмаларга эга бўлишини яхшилаш орқали қишлоқ жойларида турмуш даражасини оширишга қаратилган.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари