ЯРМАРКАЛАР
Сектор раҳбарлари томонидан бозорлардаги нарх-наволар барқарорлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида асоссиз нарх-навони оширмаслик, маҳсулотлар сифатига, яроқлилик муддатига ривоя қилиш лозимлиги тушунтирилди.
Шу билан биргаликда сектор раҳбарлари туман марказида ташкил қилинган деҳқон бозорларида Янги йил байрами муносабати билан ташкил қилинган арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаларидаги нарх-наволари билан ҳам танишдилар.
Мазкур ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар, яъни, гўшт ва бошқа маҳсулотларнинг нархларини асоссиз ўстириш ҳолатларини бартараф этиш лозимлиги борасида тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ