“Қурбон ҳайити” байрами олдидан “Қўшкўпир деҳқон бозори” МЧЖ да арзонлаштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркалари ташкил этилди.
Арзонлаштирилган савдо ярмаркаларида барча озиқ-овқат маҳсулотлари, полиз ва сабзавот маҳсулотлари ўрин олган. Эндиликда фуқаролар барча сифатли маҳсулотларни арзонлаштирилган нархларда сотиб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Қўшкўпир туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилбек Артиқов кундалик деҳқон бозорида бўлиб, маҳсулотларнинг сифат даражаси ва нарх-наволар билан танишди.
Гўшт дўконларидаги гўшт маҳсулотларини 55000 сўмдан оширмаслик, шахсий гигиенага ва карантин қоидаларига амал қилиш, тиббий ниқоб ва қўлқоплардан доимий фойдаланиш, оралиқ масофани сақлаш каби қоидаларга риоя қилиш бўйича тушунтиришлар бериб ўтди. Шунингдек, мутасадди раҳбарларга маҳсулотларнинг узлуксизлигини ва нарх-наволарнинг барқарорлигини таъминлаш, нархларни асоссиз оширмаслик бўйича топшириқ ва кўрсатмалар бериб ўтди.