ЯШИЛ МАКОН
Қўшкўпир туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ўтказилди. Унда туман ҳокими Ж.Рахимов. вилоят ҳокими ўринбосари Б.Қурбонов, вилоят кенгаши депутати Ш.Сафарбоев, сектор раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Баҳодир Тажиев кўчат экиш жараёнида иштирок этиб, туманда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Дарахтларни манзилли экишни ташкил этиш, ҳар бир дарахтни парвариш қилиш учун масъулларни белгилаш, шунингдек, дарахтларни муҳофаза қилиш йўналишида жамоатчилик назоратини янада ошириш бўйича таклиф ва тавсияларини билдирди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ