ЯШИЛ МАКОН
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Қўшкўпир туманида кўчат экиш бўйича семинар ташкил қилинди.
Унда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, идора ва ташкилот раҳбарлари. ҳоким ёрдамчилари, нуронийлар, маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, қишлоқ хўжалиги, Халқ таълими бўлими ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Семинардан сўнг, "Қоромон" маҳалласидаги 3 гектар ер майдонга мевали ва манзарали кўчатлар экилди.Туманнинг барча маҳаллаларида бу каби тадбирлар давом этмоқда.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати