АВТОМАКТАБ ИШ БОШЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электрь транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Қўшкўпир туманида 150 ўринга мўлжалланган “Қўшкўпир реал авто Мастер” МЧЖ филиали ўз иш фаолиятини бошлади.


Қўшкўпир туман марказидан 25 километр олисда жойлашган Оқдарбанд қишлоғи “Иттифоқ” маҳалласида ушбу инновацион мактабнинг очилиши айниқса, шу ҳудудда истиқомад қиладиган инсонларнинг хурсандчилигига сабаб бўлди. Чунки энди улар машина ҳайдашни мукаммал тарзда ўрганишлари учун туман марказида эмас, балки ўз маҳалласида иш бошлаган автомактабда ўз билимлари ва малакаларини оширишади.


Ушбу автомактабда ҳайдовчиликни ўрганувчилар учун барча шароитлар яратиб берилган. Бинода автомабил тузилиш хонаси, имтиҳон хонаси, йўл ҳаракати хонаси, тиббиёт хонаси хизмат кўрсатади.

Ушбу бинонинг барча шароитларга эга ҳолда ишга туширилиши учун “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси томонидан 230 млн. сўм маблағ ажратилди. Бу ўқув масканида 19 та ишчи ўрин яратилди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари