АЪЗОЛИК ГУВОҲНОМАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қўшкўпир туман Кенгаши ҳамда халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 3-сон мактабида тадбир ташкил этилди. Унда  “Адолат”СДП туман Кенгаши раиси Р.Исмоилова, ХТБ методисти, партия фаоли З.Ўрозметова ҳамда мактаб ўқитувчилари иштирок этди.  Тадбирда “Адолат” СДП туман Кенгаши раиси Р.Исмоилова сўзга чиқиб,   партиянинг эзгу мақсад ва ғоялари, вазифалари, партия томонидан ҳаётга татбиқ этилаётган  ташаббусларга алоҳида  тўхталди.

-  Олдин ушбу партия ҳақида унчалик тўлиқ маълумотга эга эмасдим,-дейди 3-сон мактаб ўқитувчиси Дилдора Эсамуротова,- партиянинг мақсад ва вазифалари, олиб бораётган ислоҳотлари, ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда мен ҳам ушбу партияга аъзо бўлдим. Бундан жуда мамнунман. Келажакда ушбу партия ғояларини янда кенгроқ тарғиб этишга ўз ҳиссамни қўшаман.

Тадбир баҳс-мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтди. Партия ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлган фаол устозларнинг   кўпчилиги партия аъзолигига қабул қилиндилар. Шундан сўнг партиянинг янги аъзоларига аъзолик гувоҳномалари топширилди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари