АЖРИМЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

Оилавий муносабатларни тўғри шакллантиришда, ҳар бир оила мустаҳкамлигини таъминлашда ҳамкорлик яхши самара бериши азалдан маълум. Анашундай ажрим жараёнларнинг келиб чиқишини олдини олиш, оилаларга ҳар томонлама тушунтиришлар бериш орқали уларни муросага келтириш мақсадида Қўшкўпир туманида туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси мутахассислари, “Оила”маркази, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, нуронийлар, отинойилар, имом-хатиблар ҳамкорлигида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, бу орқали эса ижобий натижаларга эришилиб, оилалар бутунлиги сақлаб қолинмоқда. Яқинда тумандаги “Кўктом”, “Баҳористон” “Чаманзор” маҳаллаларида арзимаган сабаблар туфайли ажрим ёқасига келиб қолган 6 та оилани яраштиришга эришилди. Оила аъзоларнинг ҳар бирига алоҳида кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилди. Оила тотувлигини таъминлаш борасида олиб борилган суҳбатлардан сўнг ҳар бир киши ўзининг камчилигини тўғри тушуниб, тақин этдилар.

Оила-муқаддас даргоҳ. Уни асраш, фаровон институтга айлантириш, бошқаларга ўрнак ва ибрат сифатида шакллантириш учун оила аъзоларининг барчасидан сабр-қаноат, мустаҳкам ирода, юксак савия, кенг фикрлилик ва шунга ўхшаш одамийлик, чин инсонийлик хусусиятлар талаб этилади. Оила жамиятимизнинг муҳим ўзаги ҳисобланади. Оила тинч ва бахтли бўлса, юрт фаровон бўлади. Бироқ, орамизда арзимаган баҳоналар сабаб ажримларга йўл қўяётган хонадонлар ҳам йўқ эмас. Буларнинг аксарияти эса ношукурлик ва тўқликка шўхликдан, энг асосийси, тарбиянинг саёзлигидан келиб чиқаётгани ҳеч кимга сир эмас. Тарбия олидан бошланади. Кўпчилигимиз кам ва керакли гапни жойида гапириш, ўзбекона одатларга бўй суниш, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатда бўлиш каби кўпгина миллий урф-одатларимизга бўй сунмай қўйдик. Бу эса ажрим деган мудҳиш жараённи келтириб чиқармоқда.    
Халқимизда “Бир кун жанжал чиққан уйдан қирқ кун барака кетади”, деган мақол бор. Баракаси, хотиржамлиги ариган оилада эса тинчлик, фаровонлик бўлмайди. Бир оиланинг равнақи мамлакат тараққиётига дахлдор эканини ажрим ёқасига келиб қолган оилалар эса суҳбатлардан сўнг тўлиқ англаб етмоқдалар.  


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари