Адабий-бадиий кеча
Қўшкўпир туманида Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда Ахборот кутубхона маркази билан ҳамкорликда “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Ижодкорлар даврасида” деб номланган адабий-бадиий кеча ўтказилди.
Унда ижодкорлар Ойбек Тилло, Шоира Жаҳон, Қурбонжон Ўразметова ҳамда Бектурди Қурбонбоевлар ва мактабларнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар иштирок этди.
Адабий-бадиий кечада ижодкорлар ўзларининг ижод намуналаридан ўқиш баробарида бугунги кунларга шукроналик, Наврўз кунлари бир-бировга кўрсатиладиган меҳр-оқибат фазилатлари тўғрисида суҳбатлашдилар.
Шунингдек, давра суҳбати давомида мактабларнинг ижодий -маданий масалалар бўйича тарғиботчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Наврўз кунлари бундай учрашувлар барчага баҳорий кайфият, байрам шукуҳини бахш этди. Учрашув якунида ижодкорлар тадбир қатнашчиларига ўз ижод намуналаридан ўрин олган энг сара асарларни совға қилдилар.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати