Агробанк туман филиали жамғармага маблағ ажратдилар

Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва Кўмак” умумхалқ ҳаракати халқимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Ушбу ҳаракат доирасида ташкил қилинган  жамғармага бугунги кунда ташаббуслари билан ҳисса қўшаётган меҳр-оқибатли  саховат қалб эгалари борлигига тасаннолар айтгинг келади. Карантин пайтида аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларнинг оғирини енгил қилиш ва қулайлик яратиб бериш мақсадида “Саховат ва Кўмак” жамғармасига биринчилардан бўлиб, Агробанк Кўшкўпир туман филиали ходимлари 22 миллион 500 минг сўм маблағни ўз ташаббуслари билан ўтказдилар.

Халқимизга беминнат ёрдам кўрсатиб, инсонларнинг қийнаётган муаммоларини қалбан ҳис қилаётган  Агробанк Кўшкўпир туман филиали ходимларига чексиз миннатдорлигимизни билдирамиз!

 

Қўшкўпир туман ҳокимлиги Ахборот Хизмати

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари