Акушерлик мажмуаси фойдаланишга топширилди

 Бугун туман тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохонанинг Акушерлик мажмуаси капитал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.


Ушбу бинони туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилбек Артиқов очиб берди.

Шунингдек, ушбу жараёнда ташкилот раҳбарлари, нуронийлар, соҳа фахрий ва фидойилари иштирок этдилар.
127 ўринга мўлжалланган туғруқ бўлимининг бир қисмида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилган бўлса, иккинчи қисми қўшимча тарзда янгидан қурилди.

Бу бинода ҳомиладор аёллар учун барча шароитлар яратилиши билан бирга, аёлларни оналикка тайёрлаш, янги туғилган чақалоқларни парваришлаш ҳамда кутилмаган ҳомиладорликни олдини олиш борасида суҳбатлар ўтказиш учун ҳам тарғибот хоналари ажратилган.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари