Қўшкўпир туманидаги Ёшлар марказида буюк давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан “Алишер Навоий-ғазал мулкининг султони” мавзусида адабий кеча ўтказилди. Унда туман мактабларида таҳсил олаётган энг иқтидорли, истеъдодли ўқувчилар иштирок этдилар. Тадбирда ўқувчилар томонидан саҳна кўринишлари намойиш қилинди, ғазал, рубоийлардан бахр-у байтлар айтилди. “Навоий ва Гули” монолиги ифодали тарзда моҳирона айтиб берилди. Шунингдек, тадбир давомида “Навоий асарлари билимдони” лойиҳаси ҳам ташкил этилиб, шоирнинг асарлари юзасидан савол-жавоблар қилинди. Рақслар ижроси, расмлар танловининг ташкил этилганлиги кечага алоҳида файз киритди, бу орқали эса ўқувчилар ўзлари бор иқтидорларини кўрсатиш имкониятига ҳам эга бўлдилар.