Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз
Қўшкўпир тумани 1-сектор ҳудудидаги “Ошоқ қалъа” маҳалласида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида байрамона тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар ва онахонлар ҳамда маҳалла ёшлари таклиф этилди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Сайёра Бекбаевна қатнашди ва истиқлолимиз тақдим этган тенгсиз неъмат – тинчлик ва хотиржамлик, кейинги йилларда “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, “Обод маҳалла” дастурига тушган маҳаллаларда олиб борилган жараёнлар ҳақида гапириб, барчани яқинлашиб келаётган байрам билан қутлади.
Туманимизнинг таниқли санъаткорлари томонидан жаранглаган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига янада кўтаринки кайфият улашди. Жажжи болажонларнинг рақслари барчада катта таассурот қолдирди.
Тадбир давомида маҳаллада етиштирилаётган маҳсулотлар кўргазмаси, тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намойиши, спорт мусобақалари (шахмат, шашка, кураш, стол теннис, арқон тортиш ва ҳ.к) иқтидорли қизларнинг қўл меҳнати билан қилган ишлари, рассомчиларнинг кўргазмалари тадбир қатнашчиларига найомиш этилди.
Бундай тадбирлар ўтказилиши халқимизни миллий анъана ва урф-одатларга бўлган ҳурматини янада оширади.
Тадбир сўнгида нуроний отахон ва онахонлар учун ёзилган байрам дастурхони барчани янада жипслаштириб, Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни ва сиёсатни амалдаги ифодасини кўрсатди.
Тадбирда фаол қатнашган иштирокчилар сертификат ва эсталик совғалар билан тақдирланди. Байрам шукуҳи туманимизнинг барча маҳаллаларида давом қилмоқда.