Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!

Жонажон Ватанимиз – Ўзбекистон Республикаси  ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритгани ва мустақил тараққиёт йўлини бошлаганига 31 йил тўлди. Мустақиллик байрами ҳар йили энг улуғ, энг азиз байрам сифатида юртимиз бўйлаб катта тантана қилинади. Эътиборлиси эса, ҳар йилги байрам тадбирлари ўзгача маъно-мазмун касб этадиган шиор остида нишонланади. Бу йилги байрам “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” деган шиорни асосий ғоя сифатида ўзида мужассам этмоқда.

Қўшкўпир туманида Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди.

Байрам тадбирини Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Рахимов очиб берар экан, бутун туманимиз аҳлини  муқаддас, азиз байрам мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этиб,  тадбир иштирокчиларига байрам табригини йўллади.

Жажжи болажонлар томонидан турли-хил чиқишлар, хушовоз санъаткорларимизнинг куй-қўшиқлари тадбир қатнашчиларига янада кўтаринки кайфият улашди.

Жонажон Ватанимиз, хонадонларимиздан тинчлик-осойишталик, файзу барака ҳеч қачон аримасин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМИЗ ОМОН БЎЛСИН!


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари