Янги Вазирликнинг буюк келажаги ҳақида сўз юритилди

Бугун Қўшкўпир тумани ҳокимлигининг катта залида Президентимиз томонидан қабул қилинган “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг жойларда ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида йиғилиш ўтказилди. Унда Республика Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари Ботир Парпиев, вилоят ҳокимининг ўринбосари вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Саъдуллаев, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов иштирок этди.

Шунингдек, маҳалла раислари, мутахассис ва масъул котиблари, профилактик инспекторлар қатнашдилар. Вазир ўринбосари Ботир Парпиев сўзга чиқиб, янги ташкил қилинган вазирликнинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат эканлиги, унинг ижросини таъминлашда қандай йўл тутиш кераклигини тушунтириб ўтди.

Шу билан бирга жамиятимизда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини самарали ташкил этиш, ободонлаштириш ишларини энг чекка ҳудудларига қадар жадал олиб бориш, маҳаллаларни жиноятдан холи ҳудудга айлантириш борасида жонкуярлик, фидоийлик билан иш олиб бориш лозимлигини, маҳаллалар тинч ва обод бўлсагина ҳақиқий фаровонликка эришиш мумкинлигини  таъкидлади.

Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосари, туман ҳокими ҳам ушбу қарорнинг истиқболли келажаги ҳақида сўз юритди, ижросини таъминлаш юзасидан таклиф ва фикрларини билдирдилар.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари