Янги йилда фаолиятини кенгайтирган тадбиркор

Туманимизда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, экспорт қилиш ҳажмларини кенгайтириш, қолаверса, ер, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш кенг йўлга қўйилган. Сифатли ва даромадли маҳсулот олиш учун эса иссиқхоналар ташкил этилиб, улардан самарали фойдаланилмоқда. Қўшкўпир туманида тадбиркорлик фаолиятини кенг йўлга қўйиб, унинг ривожи учун истиқболли режалар асосида иш олиб бораётган фуқаролар талайгина. Шулардан бири Қўшкўпир туманининг Хадра қишлоғида жойлашган “Хадра Ҳасан” МЧЖ раҳбари Дилшод Раҳимовдир.

-Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган кенг имкониятлар, шарт-шароитлар, қолаверса, туман ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланишлар, тўғри кўрсатмалар асосида тадбиркорлик режаларимизни амалга оширдик,- дейди “Хадра Ҳасан” МЧЖ раҳбари Д.Раҳимов. –Бу       йил янада биз каби кишиларга омадли келди дея оламан. Сабаби, ўтган йилнинг охирларида иссиқхона ташкил қилишни йўлга қўйган бўлсам бу йил эса фаолиятимни янада кенгайтирдим. Яъни, 650.000 АҚШ доллор кредит олиш ҳисобига Хитой давлатидан ускуналар сотиб олиб, 1,5 гк ер майдонига замонавий иссиқхона ташкил қилдим.  Иссиқонадан оқилона фойдаланиш мақсадида эса помидор сабзавот маҳсулотининг “ЧИНТО” навини етиштирмоқдамиз. Оз бўлсада, ўз меҳнатимиз билан халқимиз фаровонлиги, истиқболига ўзимизнинг ҳиссамизни қўша олсак биз бундан мамнунмиз.  Тадбиркор бу истиқболли режа ва лойиҳалари асосида нафақат халқимизни, ички бозоримизни сабзавотлар билан таъминлайди, балки ташқи бозорда ўз ўрнига эга ишбилармон, тадбиркор сифатида фаолият юрита олади.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари