Янги_йилга_муносиб_туҳфа
Инсон_қадри_учун
Янги_йилга_муносиб_туҳфа
Бугун туман ҳокими Жўрабек Рахимов, вилоят ҳокими ўринбосари Б. Қурбонов, вилоят бандлик бошқармаси бошлиғи Одилбек Артиков ҳамда сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бориб Президентимиз йўллаган байрам табригини етказишди.
Уларни Янги йил байрамини муносиб кутиб олишларини таъминлаш мақсадида, Президентимизнинг 2021 йил 21 декабрдаги "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори ижроси юзасидан,
туманимиздаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 800 минг сўмдан жами 402 та ҳонадонга 321.600.000 сўм пул ҳамда янги йил совғалари топширилди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ