Аҳоли қандай рўйхатга олинади?
Хўш, аҳолини рўйхатга олиш ўзи нима? У бизга нима беради? Каби саволлар кўпчиликда туғилиши табиий. Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, аҳолини рўйхатга олиш натижасида
- Мамлакатимизда истиқомат қилаётган аҳолининг ёши, жинси, таркиби, миллати, маълумоти, оилавий шароити, даромадлари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотлар шакллантирилади ва рўйхатга олинишлар оралиғида шу кўрсатгичларнинг ривожланиш динамикаси аниқланади.
- Олинган маълумотларга асосланиб, мамлакатимизнинг микроиқтисодий кўрсатгичлари шакллантирилади.
- Aҳолининг бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, халқ саломатлиги, айниқса, оналар ва болалар саломатлигини яхшилашга қаратилган манзилли дастурларни ишлаб чиқишнинг имкони яратилади.
- Аҳолини рўйхатга олиш натижасида тўпланган маълумотлар асосида халқаро стандартлар талабига мос равишда маълумотлар базаси яратилади ва ўз навбатида ушбу маълумотлардан илмий изланишлар олиб боришда кенг фойдаланилади. Бу билан эса Ўзбекистоннинг халқаро рейтингини оширишга эришилади.
Аҳолини рўйхатга олишинг мақсад ва моҳиятини тушунтириш мақсадида жойларда учрашувлар, тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Улуғбек МАТЁҚУБОВ,
Хоразм вилояти Статистика бошқармаси
“Рўйхатга олиш жараёнини ташкил этиш
ва ўтказиш” бўлими бошлиғи