Бугун мамлакатимизда коронавирус инфексиясининг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида карантин қоидаларига амал қилиб, кўчага чиқмасдан уйда қолаётган халқимиз бугун давлатимиз диққат- эътибори марказида. Аҳолини пандемия даврида тушкунликка тушмаслик, ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, саховат ёрдамини кўрсатиш мақсадида эзгу амаллар қилинмоқда. Қўшкўпир тумани аҳолиси ҳам бир тан-у бир жон бўлиб, ҳамжиҳатликда бир-бирини қўлламоқда, оилаларга ёрдам кўрсатилмоқда. Бугун барча маҳалла ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларга томорқаларда экиш ишларини кечиктирмаслик мақсадида помидор ва булғор қалампири кўчатлари бепул тарқатилди.