Қўшкўпир туманида ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича жадал ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, лойиҳалар бўйича қисқа муддатда лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди, пудратчи ташкилотлар аниқланди ва қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилди.
Айни вақтда “Полвон”, “Незахос”, “Ўрта қишлоқ” маҳаллаларига тоза ичимлик суви қувурлари ўтказилди ва айни дақиқаларда эса аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида “Уйғур”маҳалласининг 18 км, “Ғалаба” маҳалласининг 8,5 км да ичимлик суви қувурлари тортилиб, сув олиш қудуғи қазилмоқда, сув кўтариш насос станцияси реконструкция қилиб, трансформатор ускуналари ўрнатилмоқда.
Объектларда 3 та экскаватор, 2 та самосвал автомашиналари, 32 нафар ишчилар ишламоқда.