Аҳолини рўйхатга олиш - 2023  ТАРҒИБОТ 

Аҳолини рўйхатга олиш бир қатор давлат идораларининг ҳамкорлигида амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида ” ги 710-сонли қарорида тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бир қатор давлат органларининг ҳамкорлигида амалга оширилиши белгиланган. Хусусан, мазкур қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия:
аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга жалб этилган шахсларнинг хавфсизлигини;
жиноятчилик кўп учрайдиган ҳудудлар ва тарбияси оғир оилалар рўйхатлари шакллантирилишини;
ўз ходимларининг рўйхатга олувчи ходимлар билан биргаликда рўйхатга олиш жараёнида иштирок этишини;
аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ҳудудларда тинчлик ва осойишталикни, жамоат тартибини, фуқаролар хавфсизлигини таъминлайди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари