Аҳолини рўйхатга олиш бўйича семинар бўлиб ўтди

 Қўшкўпир туманида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича қилинадиган ишларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.


Унда Рўйҳатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бўлими бошлиғи Улуғбек Матёқубов, туман Статистика бўлими раҳбари Даврон Артиқов, ёшлар, аҳоли вакиллари иштирок этдилар. Рўйҳатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бўлими бошлиғи Улуғбек Матёқубов сўзга чиқиб, аҳолини рўйхатга олиш маълумотларидан миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда ва мониторингни юритишда, аҳоли пунктларининг инфратузулмасини яхшилашда, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилиши ҳамда ушбу омил жамият тараққиётининг негизига айланиши шубҳасиз эканлигини таъкидлаб ўтди.


Семинар якунида иштирокчилар мавзуга доир саволлар билан мурожаат қилдилар.

 ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари