Аҳолини рўйхатга олиш ва инструкторлик участкалари
Аҳолини рўйхатга олиш ва инструкторлик участкалари қандай тартибда ташкил қилинади ?
Аҳолини рўйхатга олишда ҳар бир ҳудудда рўйхатга олиш участкаларини ташкил қилиш назарда тутилган. Участкалар маъмурий-ҳудудий бўлиниш яхлитлигини (туман ва шаҳар даражасида) сақлаш шарти билан ҳар бир участкага тўғри келадиган юкламадан келиб чиқиб, яъни қишлоқ жойларида 8 750 киши ва шаҳарларда ўртача 11 250 киши ҳисобидан ташкил қилинади.
Рўйхатга олиш участкалари қишлоқ жойларда ўртача 1 750 киши ва шаҳарларда ўртача 2 250 киши аҳоли зичлигини ҳисобга олган ҳолда инструкторлик участкаларига бўлинади.
Ўз навбатида инструкторлик участкаларидаги ҳар бир рўйхатга олувчи қишлоқ жойларда ўртача 350 киши ва шаҳарларда ўртача 450 кишига қараб тақсимланади.