Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик жараёнида тарғибот ишларининг аҳамияти нимада?
Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик жараёнида тарғибот ишларининг аҳамияти нимада?
Маълумки, аҳолини рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш ишлари, мамлакатимизда бу бўйича қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан 3 босқичда олиб борилади. Ана шу жараённинг сифатли ва самарали ўтказилишида тарғибот ишларининг ўрни ва аҳамияти каттадир. Айнан 1-босқичда тадбирни кенг жамоатчилик ўртасида тарғибот қилиш, тушунтириш ишларини ташкил этиш назарда тутилган.
2023- йилда ўтказилиши белгиланган тадбирга бугунги кундан жиддий тайёргарлик кўрилаётганлигининг боиси, биринчидан, аҳолига ушбу умуммиллий тадбирнинг моҳиятини, давлатимиз тараққиётидаги ролини англатиш бўлса, иккинчи томондан, фуқароларимизнинг воқеликдан хабардорлиги орқасидан жараёнда фаол иштирок этишига эришишдир. Чунки рўйхатга олиш ишлари якунига кўра олинадиган маълумотлар туман, шаҳар, вилоятлар кесимида умумлаштирилиб, бутун мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ва демографик кўрсаткичларини ўзида ифода этади.
Хива шаҳрида шу йилнинг 1-25- ноябр кунлари бўлиб ўтган синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш ишлари давомида тарғибот ишларининг муҳим ва зарур амалиёт эканлиги яққол кўринди.
Вилоят статистика бошқармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари ҳар ҳафтада умумтаълим мактабларида, турли идора ва ташкилотларда аҳолини рўйхатга олиш тайёргарлик доирасида тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар. Мақсад бир – “Янги Ўзбекистоннинг бир қисми бўл!” шиори остида ўтказиладиган тадбирнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини жамоатчиликка етказишдан иборат.
Хоразм вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ