Aҳолини рўйхатга олишнинг асосий принсиплари

Aҳолини рўйхатга олишнинг асосий принсиплари


Aҳолини рўйхатга олишнинг асосий принсиплари қуйидагилардан иборат:
даврийлик;
* умумийлик ва бир пайтдалик;
* рўйхатга олишнинг якка тартибдалиги;
* шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги;
* аҳолини рўйхатга олишни бошқаришнинг марказлаштирилганлиги.
· Даврийлик принсипи
Aҳолини рўйхатга олиш ўн йилда камида бир марта ўтказилади.
Aҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги қарор санаси ва муддати кўрсатилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади. Aҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, қоида тариқасида, рўйхатга олишни ўтказиш мўлжалланган санадан камида уч йил олдин киритилади.
· Умумийлик ва бир пайтдалик принсипи
Aҳолини рўйхатга олишнинг ягона белгиланган санасида шахсга доир маълумотларни барча респондентлардан йиғиш Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг муайян ҳудудларида бир пайтнинг ўзида амалга оширилади.
· Рўйхатга олишнинг якка тартибдалиги принсипи
Шахсга доир маълумотлар йиғилаётганда рўйхатга олиш варағи ҳар бир респондент учун якка тартибда тўлдирилади.
· Шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги принсипи
Aҳолини рўйхатга олишнинг шахсга доир маълумотлари махфий бўлиб, респондентнинг розилигисиз ошкор этилмайди ва тарқатилмайди.
· Aҳолини рўйхатга олишни бошқаришнинг марказлаштирилганлиги принсипи
Ўзбекистон Республикаси бўйича аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш аҳолини рўйхатга олишни ягона бошқарув тизимини яратиш асосида марказлаштирилган ҳолда амалга оширилади.
“Aҳолини рўйхатга олиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикасининг
ЎРҚ-611-сонли Қонуни
2020- йил 16- март.

Хоразм вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари