Асосий кўрсаткичлар...

2021 йилнинг 1 январь ҳолатига вилоятда кўрсатилган жами бозор хизматларининг асосий кўрсаткичлари :
• Кўрсатилган бозор хизматларининг умумий ҳажми – 6 575,0 млрд. сўм,
• Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръатлари-102,9 фоиз,
• Аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръатлари – 101,3 фоиз,
• Аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми – 3 497,7 минг. сўм.
Маълумот ўрнида: вилоятда 2020 йилнинг январь-декабрь ойларида аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмининг ўсиши ўтган йилнинг мос даврига 384,2 минг сўмни, ўсиш суръати эса 101,3 фоизни ташкил қилди.

Кўрсатилган бозор хизматларининг қайси турида энг юқори ўсиш кузатилган ?
2020 йилнинг январь-декабрь ойларида кўрсатилган бозор хизматларининг ҳажми 6 575,0 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 102,9 фоизни ташкил қилди. Ҳисобот даврида иқтисодий фаолиятига кўра қуйидаги хизмат турларида энг юқори ўсиш кузатилган.:
• Меъморчилик, муҳандислик изланишлари,техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлари – 127,7 фоиз,
• Молиявий хизматлар – 124,2 фоиз,
• Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари – 111,5 фоиз,
• Ижара хизматлари – 106,1 фоиз.

Бозор хизматлари динамикаси
Хоразм вилоятида кейинги беш йил давомида кўрсатилган бозор хизматларининг динамикаси таҳлил қилинганда, уларнинг умумий ҳажми мунтазам ошиб борганини кузатиш мумкин:
• 2016 йил – 3 119,0 млрд. сўм,
• 2017 йил – 3 645,5 млрд. сўм,
• 2018 йил – 4 562,8 млрд. сўм,
• 2019 йил – 5 763,3 млрд. сўм,
• 2020 йил (дастлабки маъулмот) - 6 575,0 млрд сўм.


Ҳудудлар бўйича бозор хизматлари кўрсатиш ҳажми қандай бўлган ?

Вилоятда 2020 йилнинг январь-декабрь ойларида жами кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажми ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимотга эга бўлган:
• Урганч шаҳри-3 288,6 млрд. сўм,
• Урганч тумани-470,8 млрд. сўм,
• Хонқа тумани – 321,1 млрд. сўм,
• Ҳазорасп тумани-320,7 млрд. сўм,
• Боғот тумани-293,6 млрд.сўм,
• Гурлан тумани-292,3 млрд.сўм,
• Қўшкўпир тумани-280,5 млрд.сўм,
• Шовот тумани-268,6 млрд.сўм,
• Хива тумани-250,1 млрд.сўм,
• Хива шаҳри-237,9 млрд.сўм,
• Янгиариқ тумани-235,2 млрд.сўм,
• Янгибозор тумани-217,9 млрд.сўм,
• Тупроққалъа тумани-97,7 млрд.сўм.

Bozor xizmatlarining iqtisodiy faoliyat turlari bo‘yicha tarkibi
Xorazm viloyatida 2021- yilning 1- dekabr holatiga ko‘ra ko‘rsatilgan bozor xizmatlarining iqtisodiy faoliyat turlari bo‘yicha tarkibi tahlilига кўра:
Savdo xizmatlari - 26,9 % ,
Transport xizmatlari - 24,3% ,
Moliyaviy xizmatlar - 19,3% ,
Aloqa va axborotlashtirish xizmatlari - 5,2% ,
Ta’lim xizmatlari - 4,6% ,
kompyuterlarni ta’mirlash xizmatlari - 3,2% ,
Shaxsiy xizmatlar - 3,0% ,
Ko‘chmas mulk bilan bog‘liq xizmatlar - 2,7 % ,
Меъморчилик, муҳандислик изланишлари,техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлари -2,4 фоиз,
Бошқа хизматлар-2,4 фоиз
Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар-2,2 фоиз,
Ижара хизматлари-2,1 фоиз,
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар-1,7 фоизни tashkil qilgan.
СТАТИСТИКА БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари