БАДМИНТОН МУСОБАҚАСИ
БАДМИНТОН МУСОБАҚАСИ
Бугун туман ҳокимлиги, Туризм ва спорт бўлими, туман ИИБ, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман Қўриқлаш бўлими, туман ХТБ билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, “Ёшлар ўртасида гиёҳвандликка қарши кураш” ойлиги муносабати билан туман ИИБ профилактик ҳисобида турувчи ёшлар ўртасида спортнинг бадминтон тури бўйича мусобақа ташкил қилинди. Мусобақада ғолибликни қўлга киритган ёшлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ