Бугун Қўшкўпир тумани “Ошоқ қалъа” маҳалласида жойлашган Маданият марказида бахшичилик йўналиши бўйича “Ким юртига содиқ бўлса мендурман ўша” мавзусида бадиий-мусиқий тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси Норбек Абдуллаев бошчилигида ўтказилаётган ушбу тадбирга туман ҳокимлиги, 10-сонли мусиқа ва санъат мактаби ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раҳбарлари ҳам тадбирни мазмунли олиб боришга ҳисса қўшдилар.
Маданий кечада янграган достонлар, куй-қўшиқлар залга йиғилган барча аҳолини, шунингдек, ёшларни янада қувонтирди. Шунингдек, ижро этилган “Ошиқ ғариб ва Шоҳсанам”, “Ошиқ Маҳмуд”, “Бозиргон”, “Хирмондали”, “ Авазхон”, “Кампир” каби кўплаб достонларда халқнинг ўтмиши, руҳияти, менталитети, қадриятлари, урф-одатлари ва анъаналари акс этганини кўриш мумкин. Тадбир сўнгида туман ҳокимининг ўринбосари Ўлмас Раҳматиллаев сўзга чиқди.