БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ УЛАШИЛДИ

Инсонлар қалбига йўл топиш, уларнинг дардини тинглаш ва муаммоларига ечим топиш фақатгина саҳоватпеша инсонларга хос хусусиятдир. Бугун Қўшкўпир туманида истиқомат қилувчи ҳар бир инсон эъзоз ва эътиборда эканлигини алоҳида таькидлаш лозим.

“Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида юртимиз бўйлаб мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрам шукуҳи кезмоқда.

Байрам муносабати билан туман ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳамда туман ҳокимининг ўринбосарлари тумандаги шифохонада даволанаётган беморлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиб, уларга байрам совғалари, озиқ-овқат маҳсулотларини топширдилар. Маст маҳалласида яшовчи 106 ёш билан юзлашган Солия она Жуманиёзова ҳам чин кўнгилдан хурсанд бўлиб мустақиллигимиз абадий бўлишини тилаб қўлинини дуога очди.

-Бизни туман ҳокимлиги томонидан ҳамиша совға-саломлар билан йўқлаб келишади,-дейди Кўзи ожизлар жамияти туман бўлинмаси раиси Гуландон Холбоева – Биз эъзозланаётганимиздан жудаям хурсандмиз. Мустақиллигимиз абадий бўлсин.

 

https://t.me/qoshkopirhokimlik


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари