БАЙРАМ ТАДБИРИ

Юртимизда Ватан ҳимояси каби улуғвор ишга ўзини бағишлаган ҳарбийларимиз катта ҳурмат ва эъзоз билан қадрланиб, ҳар йили “14 январь– Ватан ҳимоячилари куни” катта байрам ва шодиёна билан ўтказилади. Бу каби эътибор ва эътироф масъулиятли касб эгаларининг Ватан олдидаги хизматларини юқори баҳоланишини намоён этиб, уларнинг келгусидаги фаолиятига ҳам куч-қувват, шижоат ва албатта, садоқат бағишлайди.

Жумладан, бугун Қўшкўпир тумани ҳокимлиги томонидан 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 31 йиллиги байрами муносабати билан  байрам тадбири ўтказилди.

Унда Қуролли Кучлар сафида хизмат қилиб, Ватан ҳимоясидек шарафли ишда сафдошларига ўрнак бўлаётган фидоий ходимлар, ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари ҳамда фахрийлар таклиф этилди.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокими ўринбосари Хурсандбек Рахимов ватан ҳимоячиларини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами билан самимий табриклади.

Тадбир давомида ёшларда ҳарбий ватанпарварлик ва инсонийлик туйғуларини шакллантириш, халқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлашдаги фаоллиги, ҳарбий хизмати давомида ташаббус кўрсатган, бурчига садоқатли бўлган, Ватан сарҳадларини қўриқлашда қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ харбий хизматчилар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари