“Ҳашар – элга ярашар” деган мақол халқимизда азал-азалдан қўлланилиб келади. Ҳашарда халқимизга хос бағрикенглик, ўзаро ҳамжиҳатлик, умумхалқ байрами олдидан барча ташкилотлар, маҳаллалар, кўчалар ва аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлик билан амалга оширилади.
Шу муносабат билан Халқ банк ва Агробанк Қўшкўпир туман филиали ходимлари ҳам ҳашар ишларида фаоллик кўрсатиб, ободонлаштириш жараёнида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.