Қўшкўпир туманидаги “Иқбол шифо” МЧЖ да “Наврўз” байрами муносабати билан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг саломатлигини мутаҳкамлаш, мавжуд касалликларни барвақт олдини олиш мақсадида малакали шифокорлар томонидан бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўрик давомида фуқароларга соғлом турмуш тарзи, ўзи ва яқинларининг саломатлигига эътиборли бўлиш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришда жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни, тўғри овқатланиш юзасидан ҳам маслаҳатлар бериб ўтилди. Тиббий кўрик давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Шуни ҳам алоҳида айтиш жоизки, ушбу соғломлаштириш марказида беморлар учун барча қулай шароитлар яратилган бўлиб, ҳар бир даволаниш хонасида ювиниш учун алоҳида хона, хожатхоналар ўрин олган. Клиникада 42 та янги иш ўринлари яратилиб, шифокорлар томонидан беморларга сифатли хизмат кўрсатилмоқда.